18:12 / 27.07.2016
20590

“Ҳунарманд” уюшмаси раҳбарларига нисбатан жиноий иш очилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга асосан Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси фаолияти текширилди. 

Текшириш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мазкур ҳолатлар бўйича уюшма мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзгатилди.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top