Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Yahoo тармоқдаги ҳақоратлар ва таҳдидлар билан курашади
Жорий йилнинг бошида Twitter компанияси ҳаддан зиёд тажовузкор ва қўпол фойдаланувчилар билан курашувчи янги бўлимнинг очилгани тўғрисида маълум қилганди. Yahoo компанияси ундан ҳам илгарилаб кетди. Маълум бўлишича, Yahoo Labs мутахассислари махсус алгоритм ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди.
Дастлабки маълумотларга кўра, у Интернетдаги ҳақоратлар ва таҳдидлар билан курашишга қаратилган энг яхши автоматик фильтрлардан бири ҳисобланади.
Yahoo Labs мутахассислари ўз алгоритмини яратишда машина таълимидан фойдаланишган. Бундай ёндашув туфайли янги ишланма ҳаттоки ниқобланган ҳақоратларни ҳам фош қилишга ёрдам беради.
Манбага кўра, Yahoo Labs'нинг янги алгоритми ҳақорат ва таҳдид яширинган 90 фоиз ёзувларни саралаш имконини беради. Бироқ Британиянинг Ижтимоий медиа таҳлили маркази мутахассисларининг фикрича, бундай тизим ҳозирча тўлиқ самара бера олмайди, бу биринчи навбатда биргина таъкиднинг фойдаланувчилар томонидан турлича тушунилиши билан боғлиқ.
Мавзуга оид
18:30 / 28.04.2026
Қамчиқ довонида сотувчини милтиқ билан жароҳатлаган эркак 4 йилдан кўпроққа қамалди
16:12 / 20.03.2026
Трамп Эронга энг йирик газ конини йўқ қилиш билан таҳдид солди
18:35 / 20.01.2026
Йил якунига қадар ҳар бир туман ва шаҳардаги мактабда кураш клуби очилади
17:06 / 27.09.2025