Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ўлим жазоси киритилиши бўйича референдум ўтказилиши мумкин
Туркияда ўлим жазоси киритилиши бўйича қарор умумхалқ референдуми натижасида қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Frankfurter Allgemeine Zeitung немис газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, бу жазонинг киритилиши масаласи жиддий бўлиб, бу ҳолда "вазиятдан таъсирланиб" ҳаракат қилиш номақбулдир.
Човушўғлунинг айтишича, Туркиядаги етакчи Адолат ва тараққиёт партияси ўлим жазоси киритилмаса одамлар бошқа партия учун овоз бермасликлари айтилган минглаб хабарлар олмоқда. Вазирнинг фикрича, партия катта жамоатчилик босими остида турибди ва шунинг учун Европа Иттифоқи Туркияга бу масалада панд-насиҳат бермаслиги керак.
Аввалроқ Европа Иттифоқи агар Туркия ўлим жазосини қайтарса, унинг иттифоққа кириши бўйича музокараларни тўхтатиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026