Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия ТИВ ЕИни Туркия қаршисида "тиз чўкмасликка" чақирди
Фото: AP
ЕИ бирор давлат фуқароларига визасиз борди-келди тартибини жорий қилиш учун қатор талабларни илгари суради. Туркия эса, бундай имкониятни қўлга киритиш учун Европага қарши ҳаракатланмоқда, дея баёнот берган Австрия ташқи ишлар вазири Себастьян Курц.
"Биз Анқара олдида тиз чўкмаслигимиз даркор. Аксинча, биз асосий қадриятларимизни мустаҳкамлашимиз лозим. Визасиз тартибни жорий қилиш учун мавжуд аниқ мезонлардан юз ўгирмаслигимиз керак. Туркия ҳозирда Европага том қарама-қарши томонда ривожланмоқда", — деган Курц Германиянинг Spiegel нашрига берган интервюсида.
Австрия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбарининг фикрича, ЕИ ноқонуний муҳожирларни алмаштириш дастури доирасида Туркияга қарам бўлиб қолаётганидан қайғурган.
Унинг айтишича, инқирозга барҳам бериш учун ноқонуний муҳожирларга бир нарсани яхши англатиш лозимки, Ўрта ер денгизида қутқарилиш —
"уларнинг Европага киришига рухсат дегани эмас".
"Бунинг учун муҳожирларни келган ватанларига ёки қандайдир транзит ҳудудга қайтариб юбориш ва ўша ерда уларга ёрдам бериш лозим", - деб ҳисоблайди Курц.
Мавзуга оид
13:41 / 28.01.2026
Зеленский Украина 2027 йилгача ЕИга аъзо бўлишини талаб қилмоқда
12:04 / 23.01.2026
Россия фойдасига жосуслик: Венада махсус хизмат собиқ ходими устидан суд бошланди
09:42 / 22.01.2026
Европарламент ЕИ–АҚШ божхона келишуви бўйича ишни музлатди
13:33 / 21.01.2026