19:01 / 05.08.2016
30135

«Нотиқлик санъати» китоби чоп этилди

Тошкент шаҳридаги «Lesson Press» нашриётида нотиқлик санъатига қизиқувчилар учун янги китоб нашр қилинди. Унинг муаллифи таниқли журналист Раҳимбой Жуманиёзов.

Китоб икки бобдан иборат бўлиб, биринчи боб «Нутқнинг асосий сифатлари» деб аталади. Иккинчи бобга эса «Нутқ маҳоратининг иккинчи томони» деб ном берилган. Китобда 18 хил мавзу ҳақида сўз кетади. Жумладан, нутқнинг бойлиги, соддалиги ва жўялилиги ҳақида алоҳида бўлимларда мулоҳаза юритилган. Шунингдек, муаллиф мавзуга доир қатор афоризмларни ҳам келтирган. Китоб якунида фан юзасидан берилган тест материаллари китобхоннинг билим даражасини ошириш ҳамда мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Top