Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Sony 982 млн долларлик облигациялар чиқаришни мўлжалламоқда
Япониянинг Sony компанияси 100 млрд иен (982 млн доллар) қийматидаги корпоратив облигацияларни сотувга чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Nikkei газетаси хабар берган.
Компания облигацияларни шу йилнинг сентябрида чиқаради. Бу облигациялар 5 йилдан 10 йил муддатгача муомалада бўлади. Талабга кўра миқдор 150 млрд иенгача ўсиши мумкин.
Sony охирги марта 2013 йилнинг июнида облигациялар чиқариб, инвесторлардан 150 млрд йен олганди. 2016 молия йилида Sony 300 млрд иен (2,966 млрд доллар) миқдорида даромад кўрмоқчи, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 2 фоизга кўп бўлади.
Мавзуга оид
22:34 / 25.04.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
18:51 / 23.04.2026
Уйқуда бош ҳолатини ўзи ўзгартирадиган Mirukuru ёстиғи тақдим этилди
12:54 / 04.04.2026
Японияга қисқа муддатли виза билан бориб, қочқинлик мақомини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик депорт қилинди
08:31 / 30.03.2026