Жаҳон | 19:54 / 09.08.2016
11194
1 дақиқада ўқилади

Туркия Европа Иттифоқига қочқинлар бўйича ультиматум қўйди

© AFP 2016/ Ozan Kose

Туркия агар Брюссель Туркия фуқаролари учун виза чекловларини бекор қилиш санасини белгиламаса, Европа Иттифоқи билан миграцион келишув доирасидаги мажбуриятларини бажаришни тўхтатади, деб айтди Туркиянинг ЕИ ишлари бўйича вазири Омер Челик.

Еврокомиссиянинг Туркия томонидан визаларнинг бекор қилиниши шартларининг бажарилиши бўйича ҳисоботда Анқарага бажариши учун кўпрок вақт талаб қилинадиган 2 та банд ва яқин орада бажарилиши керак бўлган 5 та банд келтирилган. Уларнинг орасида Туркия аксилтеррорчилик қонунчилигининг ўзгартирилиши шарти бор. Айнан шу шарт Туркия ҳукуматининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Челикнинг айтишича, Туркия аксилтеррорчилик қонунчилигига Брюссель талаб қилаётган ўзгаришларнинг киритилиши Европанинг хавфсизлигини хавф остига қўяди.

Мавзуга оид