Эрон Туркияга нисбатан жорий қилган сайёҳлик тақиқларини бекор қилди
Эрон Туркияга сайёҳлик сафарларини ташкил этишга жорий қилган тақиқларни бекор қилди. Бу ҳақда, Эрон ТИВ расмий вакили Баҳром Гасамийга асосланган ҳолда ИРНА ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
"Турк томонининг хоҳиш-истаги ва унинг сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасида мажбуриятини эътиборга олган ҳолда, барча чекловлар бекор қилинди. Эрон сайёҳлик агентликлари ўз фаолияти доирасида Туркияга гуруҳларни юбориши мумкин", - деган дипломат.
Мазкур қарор Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг Анқарага ташрифидан сўнг қабул қилинган. У, Туркия расмий шахслари билан ўтказган музокараларида минтақавий муаммолар, хусусан Сурия масаласи ҳамда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама этган.
Эрон шу йилнинг 15-июлида Туркияда амалга оширилган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, мамлакат фуқароларига Туркияга саёҳат қилишни тақиқлаган эди.
Мавзуга оид
21:51 / 03.10.2024
«Бемисл эскалация». Исроил Эроннинг ракета зарбасига қандай реакция қилиши мумкин ва Теҳроннинг кейинги қадами қандай бўлади?
11:50 / 03.10.2024
«Еттилик гуруҳи» давлатлари Эроннинг Исроилга ракета ҳужумини қоралади
23:04 / 02.10.2024
Uzbekistan Airways Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудини айланиб ўтишини эълон қилди
20:53 / 02.10.2024