19:49 / 13.08.2016
9280

Суриялик “сиам”лар, Асаларилар АҚШ авиациясидан устун келди, Порошенконинг Россияга муносабати, Фелпсни ортда қолдирган бола ва куннинг бошқа хабарлари

Ёшлар қонун қабул қилиш жараёнида
Жорий йилнинг 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун лойиҳасига ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилди. Батафсил.


Суриялик “сиам”лар,

Суриядаги қонли тўқнашувларга гувоҳ бўлган Дума  шаҳрида сиам эгизаклари дунёга келди.  Батафсил.


Япония бош вазиридан Путинга таклиф
Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия президенти Владимир Путиннинг норасмий ташрифини ташкил этиш истагини билдирди, деб хабар қилмоқда Киодо агентлиги.  Батафсил.

 

Туркияга учишга тайёр рус самолётлари

“Росавиация” раҳбарининг сўзларига кўра, Россиянинг йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи 15та авиакомпанияси Туркияга чартер рейсларини амалга оширишга тайёр. Батафсил.

Асаларилар АҚШ авиациясидан устун келди
АҚШнинг Виржиния штати Лэнгли-Юстис авиабазасида асаларилар галаси ноёб воқеа кузатилди. Батафсил.


Порошенконинг Россияга муносабати
Украина президенти Петр Порошенко АҚШ вице-президенти Жозеф Байден билан телефон орқали мулоқотида расмий Киев Москва билан муносабатларида кескинликнинг кучайишини хоҳламаслигини билдирган. Батафсил.

 

АҚШнинг тасдиғи
Пентагоннинг расмий вакили Гордон Троубриж ИШИД террорчилик гуруҳининг бўлими етакчиси Ҳофиз Саид Хоннинг Афғонистонда 26 июлда авиазарба оқибатида йўқ қилинганини тасдиқлади. Батафсил.

“Шереметьево”даги қўпол ҳазил
Москванинг Шереметьево аэропортида жомадонида бомба борлигини айтиб, ҳазиллашган йўловчи рейсдан ушлаб қолинди. Батафсил.

Фелпсни ортда қолдирган бола

22 карра Олимпия чемпиони бўлмиш америкалик сузувчи Майкл Фелпс Рио-2016 доирасида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича олтин медални қўлга кирита олмади. Батафсил.

Рио-2016: 13 август баҳсларида Ўзбекистон спортчиларидан кимлар баҳсга киришади?

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган Олимпиада ўйинларининг 13 август кунги баҳсларида Ўзбекистон спортчилари қуйидаги спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказишади. Батафсил.

Top