23:05 / 17.08.2016
8002

АПЛ, 1-турнинг 10 лаҳзаси

Ўтган ҳафтада Англия премьер-лигасининг янги мавсуми бошланди. "Трибуна.уз" 1-тур якунларига кўра ўтказилган 10 учрашувда эсда қоларли лаҳзаларни саралади.

1. "Ҳалл-Сити" жамоаси 2012 йилдан буён илк марта илк уикендни ғалаба билан бошлади.

2. 1953-54 йиллар мавсумидан буён илк марта амалдаги чемпионлар ва иккинчи ўрин соҳиблари янги мавсумнинг илк туридаёқ ютқазишди. "Лестер" сафарда мавсум дебьютанти "Ҳалл-Сити"дан енгилган бўлса, ўтган мавсумни иккинчи ўринда якунлаган "Арсенал" ўз уйида "Ливерпуль"га ютқазди.

3. "Манчестер Сити" дарвозасини ишғол этган тажрибали ҳужумчи Жермейн Дефо АПЛнинг 16 мавсумида гол урган футболчига айланди. Дефо премьер-лига тарихида 16 мавсумда гол урган саккизинчи футболчи бўлди. Бу натижани қайд этганларнинг фақат 3 нафари серияни давом эттирган: Райан Гиггз 21та, Пол Скоулз 19та, Фрэнк Лэмпард эса 18та мавсумда гол урган.

4. Ибраҳимович А Серия, Ла Лига, Лига 1, ЕЧЛ ва АПЛдаги илк ўйинларида гол урган ягона футболчи бўлди. У янги жамоаси сафида мавсумнинг илк ўйинида "Борнмут" дарвозасини ишғол этди.

5. "Борнмут"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида захирадан майдонга туширилган Ҳенрих Мхитарян АПЛда ўйнаган илк арманистонлик футболчига айланди. У шу билан биргаликда АПЛда майдонга тушган 112-миллат вакили ҳисобланади.

6. Турнинг энг самарадор футболчиси "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Фелипе Коутиньо бўлди. У "Арсенал" дарвозасини икки бор ишғол этиб, Маненинг голига пас берди ва "фентези"да 15 очко ишлади.

7. Хосеп Гвардиола АПЛда дебют қилди ва бу дебютни ғалаба билан ўтказди. "Сандерленд" ўйин охирида урилган гол эвазига 2:1 ҳисобида таслим этилди.

8. Антонио Контенинг ҳам АПЛдаги дебюти ғалаба билан якунланди. Унинг жамоаси ҳам охирги дақиқада урилган гол эвазига ғалаба қозонди.

9. Коутиньо яна катта саҳнади. Биринчи турнинг энг гўзал голи.

10. АПЛ турнир жадвалида биринчи турдан кейинги ҳолат

Top