12:47 / 17.08.2016
7795

Озарбайжонда фолбинларга қарши махсус амалиёт бошланди

Фото: РИА

Озарбайжон республикасининг турли минтақаларида фолбинларга қарши махсус амалиёт бошланди, деб хабар қилмоқда республика диний тузилмалари билан ишлаш қўмитаси. 

"Диний қўмитанинг ҳудудий бўлимлари республика ИИВ маҳаллий бўлинмалари билан ҳамкорликда Ўжар ва Шамахин туманларидаги фолбинларга қарши махсус амалиёт ўтказди. Текширувлар чоғида, Ўжар тумани Гаражалла қишлоғи фуқароси Малоҳат Ғафорова ҳамда Шамахин туманида яшовчи Света Исмайлова сўроқ қилинган", — дея давлат қўмитаси хабарини келтиради Trend агентлиги.

Фолбинлар сўроқ давомида ноқонуний фаолият юритиш учун маъмурий-жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигидан огоҳлантирилганлар. 

"Фолбинлик билан шуғулланаётган вақтда ушланганлар ўз қилмишларидан пушаймонлигини изҳор қилишиб, бундай нопок ишлар билан бошқа шуғулланмасликка ваъда беришди", — дейилади хабарда. 

Top