Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эквадор президенти ўз номзодини сайловларга қўймасликка қарор қилди
Эквадор президенти Рафаэль Корреа 19 августда 2017 йилги президентлик сайловларига ўз номзодини қўймасликка қарор қилганини эълон қилди.
"Ишончим комилки, мен номзод бўлганимда яна уларни ютган бўлардим: тажрибам, тушунчам, янги ватаним бор, бироқ мен қарор қабул қилдим, менинг оилам олдида мажбуриятларим бор, асосийси – "Мағрур ва мустақил ватан альянси" партиясида мендан президентлик эстафетасини қабул қилишга муносиб кадрлар бор ва албатта, буни мен қилгандан кўра яхшироқ қила оладилар", деб ёзди Корреа твиттерда.
Корреа унинг янги муддатга номзодининг қўйилиши учун 1,5 ой ичида 1,25 млн имзо тўплаган "Рафаэль – доим сен билан" ҳаракати фаолларига миннатдорчилик билдирди.
Корреа 2006 йилда президент этиб сайланган, ўшанда у 60 фоиз тўплаганди. 2009 йилда мамлакатнинг янги конституцияси кучга киргач, сайловларнинг 1-босқичидаёқ яна бир муддатга сайланган. 2013 йилда эса у учинчи маротаба президентлик сайловларида ютиб чиққан.
Мавзуга оид
21:31 / 10.11.2025
Эквадор қамоқхонасида ўнлаб осилган маҳбуслар топилди
11:42 / 08.11.2025
Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади
09:19 / 08.10.2025
Эквадорда намойишчилар президент кортежига ҳужум қилди
13:35 / 14.04.2025