Жаҳон | 16:57 / 19.08.2016
4152
2 дақиқада ўқилади

Сицилия бўғозида 10 августдан буён 730дан ортиқ муҳожир қутқарилди

10-17 август кунлари Сицилия бўғозида Ўрта ер денгизи орқали Европа мамлакатларига етиб олишга ҳаракат қилган 730дан ортиқ муҳожир ва қочқин, яъни кунига ўртача 100 киши қутқариб қолинди. Бу ҳақида Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) расмий вакили Жоэл Миллман хабар қилди

"ХМТ маълумотларига кўра, 17 август ҳолатига 266 026 муҳожир денгиз орқали Европага етиб келган", - дея таъкидлади у, уларнинг аксарияти Греция ва Италияга йўл олгани маълум қилинди. 

Миллманнинг айтишича, йил бошидан буён келган кишиларнинг умумий сони 2015 йилнинг худди шу пайтига нисбатан (354 618)  камроқ. Бироқ йўлда ҳалок бўлганлар сони ўтган йилги кўрсаткичлардан ўтиб кетган: 2016 йилнинг 1 январидан 18 августига қадар Ўрта ер денгизида 3 156 нафар киши чўкиб кетган ёки бедарак йўқолган, ўтган йили эса бу кўрсаткич 2 333 кишидан иборат бўлган. 

Берлинда жойлашган ХМТ таҳлил маркази маълумотларига кўра, сўнгги бир неча кун ичида денгизда Ливия қирғоқларида тўрт нафар,  йил бошидан бери эса - умумий ҳисобда 333 нафар чўкиб кетган кишининг жасади топилган.

ХМтда таъкидланишича, денгизга чўкиб кетган кишилар сони бундан-да кўпроқ бўлиши мумкин. 
 

Мавзуга оид