6 ёшли бола ўз ҳаёти эвазига онасини жиноятчидан ҳимоя қилди
Жанубий Африка Республикасида 6 ёшли бола ўз ҳаёти эвазига онасини жиноятчидан ҳимоя қилди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Сегомоцо Гарскейп исмли аёл ўз ўғиллари – 8 ёшли Табисо ва 6 ёшли Кутльванони мактабга олиб кетаётганда йўлда бир эркак томонидан ҳужумга учраганлар. Эркак аёлдан пул талаб қилган. Жиноятчи рад жавобини олгач, аёлни ерга ётқазиб, унинг номусига тегмоқчи бўлган. Шунда кичкина Кутльвано бақириб, жиноятчини оёқлари билан тепа бошлаган.
Бундан дарғазаб бўлган жиноятчи болакайга ташланган. Аёл катта ўғли билан йўлга автомобиллар ҳайдовчиларидан ёрдам сўраш учун чопишган. Улар воқеа жойига қайтишганда жиноятчи Кутльванони бўғаётгани, сўнгра эса шиша идиш парчаси билан уни ўлдирганининг гувоҳи бўлишган.
Полиция 32 ёшли жиноятчини қўлга олган. У судга етказилган. Маҳаллий аҳоли жиноятчига қаттиққўл жазо сўраб, пикет уюштирган.
Мавзуга оид
11:30 / 19.10.2024
ЖАР Исроилга қарши геноцид бўйича ишни охиригача етказишга қарор қилди
14:40 / 05.08.2024
ЖАРда 90 нафар эфиопиялик мигрант одам савдоси билан шуғулланувчилардан озод қилинди
11:48 / 15.06.2024
Сирил Рамапоса ЖАР президенти этиб қайта сайланди
21:03 / 01.06.2024