"Арсенал" ходими Венгернинг сўзларидан аразлаб, ишдан кетди
"Арсенал" жамоаси дўконларидан бирининг ходими жамоа бош мураббийининг режаларига халақит қилмаслик учун ишдан бўшамоқчи эканини эълон қилди. У Арсен Венгернинг трансферлар борасидаги режаларига халаб беришни истамаслигини таъкидлаган. Бу хабар Англияда резонанс келтириб чиқарди.
"Аризамни қаноатлантиришларингизни истайман. Мен "Арсенал" мухлисиман ва катта афсус билан жамоадан кетаётганини маълум қиламан. Менинг жамоадаги охирги иш куним - 9 сентябрда бўлади. Ўтган 2 йилда клуб дўконида чин дилдан ишладим. "Арсенал" мухлиси бўлган киши учун бу орзу каби.
Менинг кетиш ҳақидаги қарорим жамоа бош мураббийи Арсен Венгернинг "Лестер Сити"га қарши ўйиндаги нурсиз дурангидан кейинги матбуот анжуманида айтган сўзлари билан боғлиқ.
У "Арсенал"нинг 600 нафар ходимини ноҳақ айблади, у айнан биз туфайли клуб янги футболчилар сотиб ололмаётганини айтди. Менинг йиллик даромади 14 минг фунт эди. Уолкотт эса 1 ҳафтада бундан 10 баробар кўп олади. Умид қиламанки, мен кетишим орқали клуб бюджети харажатлари қисқариб, Венгер янги футболчи сотиб олиш учун маблағ орттира олади. Мен жамоага оғирлигим тушишини истамайман. Мен кетсам, ходимлар сони аввалгидек 600 эмас, 599 нафар бўлади, мен эса меҳнат биржасига йўл оламан. Омад ёр бўлсин. Умид қиламанки, менга яхши тавсиялар бера оласизлар. Барчаси учун раҳмат", - дея ёзган номини сир тутиб қолишни истаган мухлис.
Мавзуга оид
15:52 / 10.11.2024
«Арсенал»да ҳам инқироз. Бунинг сабаблари нимада?
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024