Америкалик ўқувчи мактабидан 6 млн доллар товон пули олишга муваффақ бўлди
Ўз ўқитувчиси билан ишқий муносабатларга кирган АҚШнинг Калифорния штатидаги мактаб ўқувчиси мактабидан етказилган маънавий зарар учун суд орқали 6 млн доллар товон пули ундириб олди. Бу ҳақда Los Angeles Times нашри хабар бермоқда.
16 ёшли ўқувчи ўзининг 29 ёшли ўқитувчиси Лаура Уайтхерст билан 2013 йилда учрашишни бошлаган. Улар ўртасидаги муносабатлар қиз ҳомиладор бўлиб қолгандан кейин аён бўлган. Ўқитувчи ҳомилани дунёга келтиргач, 2 ойдан кейин ҳибсга олинган. Уайтхерст 29 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин эди, бироқ суд бир йиллик қамоқ жазоси билан кифояланиб қолган.
Ўқувчининг айтишича, мактаб ходимлари унинг ўқитувчиси билан ишқий муносабатларидан хабардор бўлишган, бироқ бунинг олдини олиш учун ҳеч қандай чора кўришмаган. Шу сабабли ўсмир уларни жиноят иштирокчилари деб атаган. Ўқувчи бу алоқалар унга тузатиб бўлмас зарар етказганини айтган. Нашр маълумотларига кўра, ўқитувчи ҳибсга олингандан кейин яна икки ўқувчи у билан ишқий муносабатларда бўлганини тан олган.
Мавзуга оид
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024