12:44 / 23.08.2016
5542

Япония мудофаа вазири АҚШнинг Йокосукедаги ҳарбий базасига ташриф буюрди

© AFP

Япония ташқи ишлар вазири Томоми Инада, уч ҳафта аввал ушбу лавозимга тайинланганидан бери биринчи марта 23-август куни мамлакатнинг Йокосукедаги ҳарбий-денгиз базасига ташриф буюрди. 

Киодо агентлигининг хабарига кўра, Инада Япониянинг энг йирик ҳарбий кемаси — 19,5 минг тонна сув сиғимли "Идзумо" вертолет ташувчисини кўздан кечирган. Агентликнинг хабарига кўра, мудофаа вазири кема экипажига мурожаат қилиб, Жанубий-Хитой денгизида ХХР қуролли кучлари фаолияти кучайиб бораётгани туфайли Сэнкаку ороллари ҳудудида ҳушёрликни оширишга чақирган. 

Инада, шунингдек, дастурга биноан, Американинг Йокосукедаги ҳарбий базасига ҳам ташриф буюриб, "Рональд Рейган" авиаташувчиси бортига чиқади. Бундан ташқари, Япония мудофаа раҳбари АҚШ еттинчи флоти қўмондони, вице-адмирал Жозеф Окойн ва АҚШнинг Япониядаги ҳарбий денгиз кучлари қўмондони контр-адмирал Мэтью Картер билан музокаралар ўтказади. 

Умуман, сўнгги вақтларда АҚШ ва Япония КХДРнинг ядровий ва ракета синовлари ҳамда Хитой ҳарбий кемаларининг Сэнкаку оролларида кўп бора пайдо бўлиши туфайли ҳарбий тайёргарликларини фаоллаштирмоқда. 

Top