Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден: АҚШ Болтиқ мамлакатлари мудофаасини таъминлаш мажбуриятига эга
АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Болтиқ мамлакатлари давлат раҳбарлари билан Ригада ўтказган учрашувида, АҚШ НАТОнинг коллектив мудофаа тўғрисидаги шартномаси бешинчи бандига риоя этишини тасдиқлади. Бу ҳақда, Қўшма Штатларнинг Латвиядаги элчихонаси маълум қилган.
"Вице-президент Байден Латвия, Литва ва Эстония президентлари билан учрашувда АҚШнинг НАТО олдидаги ва 5 бандни бажариш мажбуриятини эътироф этди", — дейилади элчихонанинг Twitter саҳифасида.
Аввалроқ, АҚШнинг Латвиядаги элчиси Нэнси Бикоф Петит LNT телеканалининг "900 сония" кўрсатувига берган интервьюсида, Байденнинг Латвияга ташрифидан мақсад, Болтиқ мамлакатлари хавфсизлиги борасида аниқ ишора бериш эканини таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
14:38 / 22.06.2026
Лифтлар хавфсизлиги бўйича янги низом қабул қилинди
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026