Жамият | 12:03 / 23.08.2016
8597
1 дақиқада ўқилади

Хитойда мактаб ўқувчиларини эски ҳожатхонада ухлашга мажбур қилишди

Хитойнинг жануби-ғарбидаги мактаб-интернати ўқувчилари аввал ҳожатхона вазифасини ўтаган бинолардан бирида яшашга мажбурланди. Бу ҳақда The South China Morning Post нашри хабар бермоқда.

Газетанинг аниқлаштиришича, гап Гуйчжоу музофотидаги Тунжэнь шаҳрида жойлашган 15-мактаб ҳақида бормоқда. Интернетда жойлаштирилган суратлардан цементланган унитазлар олдида ўрнатилган болалар ётоғига гувоҳ бўлиш мумкин. Ўқувчиларнинг айтишига қараганда, таъмирдан сўнг ҳам у ерда ўта кучли ёқимсиз ҳид сақланиб қолган.

Мактаб маъмуриятининг айтишича, мазкур қарорга ўқувчилар сонининг кўплиги сабаб келинган. Уларни яхши бинога яқин вақт ичида олиб ўтишади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид