Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерия ҲҲК “Боко Ҳарам” раҳбари ўта оғир яраланганини маълум қилди
Фото: AP
Нигерия ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакатда ҳаракат қилувчи “Боко Ҳарам” террорчилик ташкилоти марраларига зарба берди. Оқибатда ташкилотнинг бир неча дала қўмондони йўқ қилинди, гуруҳ етакчиси ўта оғир жароҳат олди. Бу ҳақда Independent хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, авиазарбалар гуруҳ етакчиси Абубакар Шекау диний маросим ўтказиш учун Нигерия шимоли-шарқида жойлашган Тайе қишлоғида ўз қўмондонлари билан йиғилган бир пайтда берилган.
Эслатиб ўтамиз — "Боко Харам" Нигерияда ҳаракатланувчи радикаль исломий гуруҳдир. Унинг жангарилари таълим олишнинг ғарбча усулига қарши чиқишади ва мамлакатда шариат бошқарувини йўлга қўйишга уринишади. Шекау "Боко Харам"ни 2009 йилдан бери бошқариб келади. У 2015 йилда ИШИД террорчилик гуруҳига ишонч билдирган.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
08:44 / 03.01.2026
Нигерияда ЙТҲ: Энтони Жошуанинг ҳайдовчисига нисбатан иш қўзғатилди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
09:54 / 22.12.2025