00:06 / 23.08.2016
17601

Пўлат ишлаб чиқарувчи етакчи 10 та давлат номи маълум қилинди

2016 йил июль ойи якунларига кўра дунёда пўлат ишлаб чиқарувчи энг йирик давлатлар ўнталиги маълум қилинди. Бу ҳақда Бутунжаҳон пўлат ишлаб чиқарувчилари уюшмасига (Worldsteel) иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Бу борада етакчи ўринларни Хитой (66,807 млн тонна, 2,6 фоизга ўсиш), Япония (8,886 млн тонна, 0,5 фоизга ўсиш), Ҳиндистон (8,082 млн тонна, 8,1 фоизга ўсиш), АҚШ (6,877 млн тонна, 2,2 фоизга пасайиш), Россия (6,131 млн тонна, 0,9 фоизга ўсиш) каби давлатлар сақлаб қолди. Етакчи ўнталикка, шунингдек, Жанубий Корея (6,009 млн тонна, 1,5 фоизга ўсиш), Германия (3,393 млн тонна, 6,1 фоизга пасайиш), Бразилия (2,705 млн тонна, 6 фоизга пасайиш), Туркия (2,661 млн тонна, 6,5 фоизга ўсиш) ва Украина (2,065, 10,5 фоизга ўсиш) киритилган.

Умумий ҳисобда 66 та давлат июль ойида 133,742 млн тонна пўлат ишлаб чиқарган, бу эса ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 1,4 фоиз кўпроқни ташкил қилади.

2016 йилнинг дастлабки 7 ойи натижаларига кўра етакчи ўнталик қуйидаги кўриниш олган: Хитой (466,516 млн тонна, 0,5 фоизга пасайиш), Япония (60,935 млн тонна, 0,8 фоизга пасайиш), Ҳиндистон (54,958 млн тонна, 4,8 фоизга ўсиш), АҚШ (46,932 млн тонна, 0,2 фоизга пасайиш), Россия (41,398 млн тонна, 0,8 фоизга пасайиш), Жанубий Корея (39,368 млн тонна, 2,7 фоизга пасайиш), Германия (25,252 млн тонна, 2 фоизга пасайиш), Туркия (19,152 млн тонна, 3,6 фоизга ўсиш), Бразилия (17,572 млн тонна, 12 фоизга пасайиш) ва Украина (14,477 млн тонна, 10,3 фоизга ўсиш).

 

Top