Технология | 10:31 / 23.08.2016
6024
1 дақиқада ўқилади

Twitter тармоғида iOS фойдаланувчилари учун «тун вақти» жорий қилинди

Twitter микроблоглар хизмати iOS дастурий таъминотидан фойдаланувчилар учун — «тун» тартибини амалиётга киритди. Бу ҳақда, компаниянинг расмий саҳифасида хабар қилинган. 

«Бугун ишга туширамиз — биз iOS учун ҳам тунги тартибни ишлаб чиқдик», – дейилади хабарда. 

Янги опция орқа фон тусини ёрқиндан қора рангга ўзгартириш имконини беради.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид