Украин ҳарбийлари жанговар катапультани ишлаб чиқишди
Украина армияси бўлими мамлакат шарқида олиб борилаётган Аксилтеррор амалиёт (АТА)да қўллаш учун жанговар катапультани ишлаб чиқди, деб ёзмоқда кўнгилли Алексей Мочанов Facebook саҳифасида.
«Украинанинг жазолаш бўлимларидан бири арбалет эмас, катапультани ишлаб чиқиб, жанговар синовдан ўтказиш ишларини якунламоқда. У, рақиб томонга шовқин чиқармасдан ўнлаб килограмм тротилни отиши мумкин», — деб ёзган Мочанов.
Мочановнинг сўзларига кўра, катапультанинг устунликларидан бири — душман унинг жойини аниқлай олмаслиги ва натижада катапультани йўқ қила олмаслигидир.
«Салбий томони — катапульта отган портловчи моддалар узоққа бора олмайди. Бундан ташқари, уни Минск келишуви экспертлари ўрганиб чиқишмаган», — деб ёзган кўнгилли.
Мавзуга оид
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024
Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди
15:13 / 21.12.2024