Спорт | 15:57 / 24.08.2016
19934
3 дақиқада ўқилади

Олимпия чемпионларининг кундалик 7 одати

Инсоният самарадорлик кетидан қувиб, кишилар ҳаёт тарзини бутунлай ўзгартиришга қодир бўлган кундалик одатларни қадрлашни ўрганди. Тонгги медитация, жисмоний машқлар, қатъий парҳез ва бошқалар ана шундай одатлар сирасига киради. Олимпия чемпионлари қатъий кун тартибига риоя қилишади, уларнинг жадвали бўшашишга имкон бермайди. Чемпионларнинг бу кундалик одатлари уларни ҳақиқатда олтин сари етаклайди!

1. Тўғри ҳордиқ чиқариш

Оғир ишлардан кейин кучларни қайта тиклаш ва мусобақалар олдидан ҳордиқ чиқариш тайёрланиш жараёнининг шундай муҳим қисмики, баъзан спортчилар ўзларини дам олишга мажбур қилишларига тўғри келади. Ҳатто тўхташни истамаса ҳам, келажак учун куч сақлаш керак. Бундай ёндашув ҳар қандай синовларга тайёр туришга имкон яратади. 

2. Тўғри овқатланиш одати

Ҳаддан ташқари қатъий парҳез кўпинча ўзини қийнаб қўйишга олиб келади. Ҳаваскор спортчиларнинг баъзилари бундай тартибга чидай олмай, жиззаки бўлиб қолишади. Ўз ишининг маҳоратли усталари эса меъёрни сақлаб туриш учун тўғри овқатланиш кераклигига кўникишган. Спорт усталари учун таомнинг энг аввало юқори озуқавий қиймати аҳамиятга эга. 

3. Уйқу

Тез уйқуга кетиш Олимпиадага тайёрланиш жараёнидан ўтган барча спортчиларга таниш. Уйқуга кетишдан аввал асал солинган иссиқ сут ичиб, деразаларни очсангиз, тез ва хотиржам ухлайсиз.

4. Мақсадларни визуаллаштириш

Оддий ва тушунарли мақсад келажакни дастурлашга имкон яратади. Олимпиадада юксак поғоналарни кўзловчи ҳар қандай спортчи бу ҳақида сўзлаб бериши мумкин. Яқин келажак учун устувор мақсадларни тўғри белгилаш барча учун фойдадан холи бўлмайди. Усейн Болт — югуриш бўйича чемпион, бир кунда 9 соат атрофида ухлайди ва эрталабки машқлардан кейин мизғиб олишни ҳам хуш кўради. 

5. Ўзига бўлган ишонч

Спортда руҳий ҳолатга жуда кўп нарса боғлиқ. Ўзига ва кучига бўлган ишонч спорт майдонларида мўъжиза яратишга қодир бўлади. Дунё миқёсидаги спортчилар “юлдузлик касали”га учрамасликлари муҳим – бу уларнинг натижаларига фақат зиён етказиши мумкин.

6. Ножиддийлик 

Ғалаба ва мағлубиятлар катта кучга эга – улар инсонни чўққига чиқариш ва у ердан ирғитиб юборишга қодир. Кўплаб муносиб кишилар ҳамма нарсага ҳаддан ташқари жиддий муносабатда бўлганликлари сабаб йўлдан чекинишган. Маълум маънода жиддийликни камайтириш муваффақият ва омадсизликларни ортиқча кўнгилсиз асоратларсиз қабул қилишга ўргатади.  

Эрталабки уйқуни қанчалик яхши кўришингизга қарамай, ўзингиз учун қоида ўрнатиб олинг – яхши нонушта инсонни кун бўйи тетик тутади. Унутманг, нонушта қилмаслик ёки бир финжон қаҳва билан чегараланиш соғлиғингизга путур етказади.

Мавзуга оид