Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиядаги зилзила қурбонлари сони 247 нафарга етди
24 август кунига ўтар кечаси Италиянинг марказий қисмида юз берган зилзила қурбонлари сони 247 кишини ташкил қилмоқда. Бу хақда Фуқаролик мудофааси департаментига асосланган ҳолда ANSA хабар берди.
Хабар қилинишича, Аматриче, Аккумоли, Пескара ва Аркуата-дель-Тронтода қутқарувчилар қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Охирги хабарларда зилзила қурбонлари сони 159 нафарни ташкил қилаётгани айтилганди.
Зилзила Италия марказида маҳаллий вақт билан соат 03:36да (Тошкент вақти билан 06:36да) содир бўлди. 6,0 магнитудали ер силкиниши эпицентри Рьети провинциясида 4 км чуқурликда жойлашган эди. 1 соат ўтиб, зилзила 5,4 балл билан қайталанди.
24–25 август кунлари Италияда мамлакат марказида рўй берган зилзила қурбонлари хотирасига миллий мотам эълон қилинди.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026