Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда ижтимоий тармоқдаги ҳақоратомуз изоҳлари сабаб Ҳиндистон фуқароси ушланди
Дубай полицияси заргарлик компаниясининг Facebook'даги саҳифасида "номақбул изоҳлар" қолдирганликда гумон қилиб, Ҳиндистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақида The National маълум қилди.
Изоҳлар заргарлик компанияси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Покистоннинг мустақиллик кунига бағишланган викторина ўтказганидан сўнг пайдо бўлди.
Компания интернетдаги жиноятчилик билан курашувчи департамент полициячилари Дубайда истиқомат қилувчи ҳиндистонликни қўлга олганликлари ҳақида маълум қилди.
БААда 2012 йилда кибержиноятчилик ҳақидаги қонун қабул қилинган. Унга кўра, интернетдаги қоидабузарлик учун 3 миллион БАА дирҳамидан (817 минг доллар) иборат жарима пулидан тортиб то умрбоқий қамоқ жазосигача белгиланиши мумкин.
Мавзуга оид
11:33 / 04.03.2026
Тошкент—Дубай рейслари 4 мартдан босқичма-босқич тикланади
09:42 / 04.03.2026
Centrum Air Дубай–Тошкент йўналишида репатриация рейсини амалга оширади
22:12 / 02.03.2026
Дубай аэропорти очилганидан сўнг биринчи самолёт Тошкентга парвоз қилди
21:12 / 02.03.2026