Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиядаги зилзилалар оқибатида 300 га яқин тарихий обидалар вайрон бўлди
Италиядаги кучли зилзилалар оқибатида кўплаб архитектура объектлари қисман ёки буткул вайрон бўлди. Ҳаммаси бўлиб табиий офат оқибатида тарихий қийматга эга бўлган 293 бинога зиён етди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
XIII-XIV асрларга тегишли ибодатхоналар ва саройларга кўпроқ зарар етган. Зилзила оқибатида Аматриче тарихий маркази буткул вайрон бўлган. Унинг бош диққатга сазовор жойларидан бири – авлиё Франциск базиликаси қисман қулаган, марказий витражи эса буткул вайрон бўлган. Шунингдек, 1428 йилда қурилган авлиё Августин черкови ҳам буткул вайрон бўлган.
Италияда 24 августда 6,0 ва 5,4 магнитудали зилзилалар юз берди. Оқибатда Аматриче ва Аккумоли шаҳарлари деярли буткул вайрон бўлган. Охирги маълумотларга кўра, 250 киши ҳалок бўлган. Бироқ қурбонлар сони мунтазам ошиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026