14:31 / 27.08.2016
39837

Америкаликлар Меркурийни портлатишни таклиф қилишди

Американинг PBS Space Time лойиҳаси иштирокчилари Қуёш атрофида ойналар тизимини шакллантириш ғоясини илгари суришди. Бу тизим, Қуёш энергиясини инсоният манфаатлари учун тўплаши лозим, деб ёзмоқда Popular Mechanics.

Яъни лойиҳа муаллифлари, Қуёш атрофида Дайсон сферасини барпо этишга уринишмоқда. Албатта, бунинг учун зарур бўлган материални фазога етказишнинг ўзи бўлмайди. PBS Space Time эса, масаланинг ўзига хос ечимини таклиф этмоқда. Улар, шу мақсадда, Меркурийни портлатишни таклиф этишмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Дайсон сфераси (назариётчи-физик Фримен Дайсон лойиҳаси) нур таратувчи юлдуз атрофида юпқа, аммо катта радиусда сферик қобиқни ҳосил қилишни назарда тутади. 

Олимнинг фикрича, бу каби иншоот марказда турган юлдуз энергиясидан максимал даражада самарали фойдаланиш имконини беради. Дайсоннинг ҳисобларига кўра, Қуёш атрофида шундай сферани ҳосил қилиш учун Юпитер катталигидаги жисм лозим бўлади. 

Top