Жаҳон | 00:25 / 27.08.2016
6726
1 дақиқада ўқилади

Гватемала пойтахтидаги отишмада 5 киши ҳалок бўлди

Гватемала пойтахти – Гватемала марказидаги отишмада 5 киши ҳалок бўлди. 

Қутқарув хизмати маълумотларига кўра, яна 4 киши яраланган, уларга ёрдам кўрсатилган. 

Дастлабки тергов натижаларининг кўрсатишича, номаълум кимсалар маҳаллий жиноят олами етакчиларидан бирини турмадан шифохонага олиб келган қўриқчиларга ҳужум қилган. Отишма оқибатида маҳбуснинг ўзи, бир қўриқчи, машиналар парковкачиси ва шахслари ҳали аниқланмаган яна киши ҳалок бўлган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид