09:57 / 27.08.2016
16651

КАМАЗ ҳайдовчисиз микроавтобусларини намойиш этди

Москвада бўлиб ўтаётган халқаро автокўргазма (ММАС-2016) доирасида КАМАЗ автоконцерни конструкторлари келажакда жамоат транспортлари ўрнини босиши мумкин бўлган муқобил микроавтобусларини намойиш этди. 

Умуман, мазкур транспорт воситаси ўзида тўлиқ экотизимни мужассам этган. Микроавтобусларнинг эътиборли жиҳати, улар аввалдан белгиланган йўналишда қатнамаслигидир. Гап шундаки, унинг йўналиши йўловчилар талабидан келиб чиқиб белгиланади. 

Хусусан, мижоз мобиль илова орқали ўзи турган жой ва борадиган манзилини киритса, булутли хизмат унинг яқинидаги кишиларни тўплаб, шу ерга микроавтобусни жўнатади. Бундан ташқари, буюртма чоғида, йўловчи Шатлдан қандай тартибда: такси ёки жамоат транспорти сифатида фойдаланмоқчи бўлганига ҳам ойдинлик киритса бас. 

Синов ишлари муваффақиятли якунланса, йирик шаҳарларда шу каби микроавтобуслар тармоқлари барпо этилади. 


 

Top