Жаҳон | 08:42 / 28.08.2016
5878
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконг яқинида икки кема тўқнашиб кетди

Ҳонгконг яқинида тезюрар йўловчи пароми билан балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди. Воқеа оқибатида бир аёл йўловчи жароҳат олди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри маълум қилди.

Таъкидланишича, паром бортида 289 йўловчи ва экипажнинг 10 аъзоси бўлган. Паром Макаодан Ҳонгконгга кетаётган бўлган.

Паром ва 15 метрлик балиқ овловчи кеманинг тўқнашишига кучли ёмғир ва шамол сабаб бўлган бўлиши мумкин, об-ҳаво шароитлари туфайли ён-атроф яхши кўринмаган.

Паром мутахассислар томонидан шикастларга текширилгандан кейин ўз йўлини давом эттириб, Ҳонгконгга етиб олган.

Мавзуга оид