Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соя қоидабузарлиги учун юборилган жарима бекор қилинди
Россия Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси Москва шаҳар бошқармаси Honda автомобили эгасига юборилган жаримани бекор қилди. Аввал хабар берилганидек, Евгений исмли фуқаро машинасининг сояси йўл четидаги узлуксиз чизиққа тушгани боис, жарима тўлаш тўғрисида огоҳлантириш мактуби олган.
Шаҳар бошқармаси баёнотига кўра, ушбу жарима «фотовидеофиксация мажмуаси ишида рўй берган носозлик» туфайли нотўғри ёзилган. Шу боисдан у, бекор қилинган.
Бошқармада маълум қилишларича, улар фуқароларнинг ОАВга қилган мурожаатларини диққат билан кузатиб боришади ва турли тортишувли вазиятларга нисбатан зудлик билан чоралар кўрилади.
Мавзуга оид
10:38 / 21.04.2026
Ноқонуний лазерли қурилмалар учун жарима ва мусодара белгиланди
13:13 / 15.04.2026
Олтита қурилиш компанияси реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди
08:54 / 14.04.2026
Дала четларида экин экмаганларга жарима ва оширилган солиқ қўлланади
09:58 / 08.04.2026