Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда ишсизлик даражаси кескин пасайди
Японияда 2016-йил июль ойидаги ишсизлик даражаси 1995-йилдаги энг қуйи кўрсаткичга тушиб, 3 фоизни ташкил этган. Мамлакат иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги келтирган маълумотлар шундан далолат бермоқда. Бир ой муқаддам бу рақам 3,1 фоизлик кўрсаткични намойиш этганди.
Мамлакатдаги чакана савдо ҳажми июнь ойидаги 0,3 фоизлик ўсишга нисбатан 1,4 фоизга кўтарилган.
Шу билан бирга, сўнгги беш ойда пасайиш суръатлари энг заифи бўлган. Япон истеъмолчилари, глобал иқтисодиёт истиқболларида ноаниқлик ҳукм сураётгани ва маошлар секинроқ кўтарилаётганига қарамай, харажатларида тежамкорлик қилишмаяпти, деб ёзади MarketWatch.
Япониянинг йирик чакана савдо компанияларининг савдоси сўнгги 5 ойда илк бор 0,6 фоизга ўсган.
Умуман, мамлакатда истеъмол харажатлари пасайиш суръатлари июнь ойидаги 2,3 фоизга нисбатан 0,5 фоизга секинлашган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026