08:31 / 30.08.2016
3057

Лондонда анъанавий карнавал вақтида 300 дан кўпроқ одам ҳибсга олинди

Лондоннинг Ноттинг-Хилл туманида ҳар йилги анъанавий карнавал вақтида 300 дан кўпроқ одам ушланди, деб маълум қилди Лондон полицияси.

Ноттинг-Хиллдаги карнавал 1964 йил августдан бери ҳар йили ўтказиб келинади. Унинг бош иштирокчилари Лондоннинг ғарбида 1950-йиллардан кейин жойлашишни бошлаган Кариб денгизидан келганлар ҳисобланади. Карнавал вақтида спиртли ичимликлар истеъмоли сабабли кўпинча турли қоидабузарликлар юз беради.

"Карнавалнинг 1-куни (28 август) турли қоидабузарликлар учун 156 киши, 2-куни 160 киши ушланди. Ҳибсга олишларнинг кўпи қурол олиб юриш ва гиёҳванд моддаларга эгалик қилиш гумони билан амалга оширилган", дейилди Скотланд-ярд хабарида.

Карнавал вақтида 4 киши пичоқ жароҳати олган, уларнинг барчаси 15-20 ёшлилар. Полиция маълумотларига кўра, патруль гуруҳлари фестивалга ташриф буюрганлар ёнидан 26 та пичоқ тортиб олган. 200 дан кўпроқ одам тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. 

Ноттинг-Хилл карнавали Европадаги энг катта кўча байрами ҳисобланади, унга юз минглаб одамлар ташриф буюради.

 

Top