Путин: Арктика геосиёсий ўйинлардан холи ҳудуд бўлиши керак
Россия президенти Владимир Путиннинг баёнот беришича, Арктика минтақаси, турли ҳарбий блокларнинг геосиёсий ўйинлари, турли хил махфий келишувлар ва таъсир доирасини белгилаб олиш кабилардан холи ҳудуд бўлиши лозим, дея хабар қилмоқда РФ Хавфсизлик Кенгаши матбуот хизмати.
Путиннинг таъкидлашича, Россия унинг миллий манфаатларига риоя қилинганда Арктикани тинч йўл билан ўзлаштириш ва бошқа давлат манфаатларини ҳурмат қилишга тайёр.
"Ишончим комилки, Арктика умумий ва бўлинмас хавфсизлик принциплари негизида очиқ ва тенг ҳуқуқли мулоқот учун майдон сифатида тан олиниши керак. Бунда, ҳарбий блокларнинг геосиёсий ўйинлари, яширин келишувлар ва таъсир доираси тақсимлаб олинмайди. Россия бундан кейин ҳам мазкур минтақани ўз миллий манфаатларига риоя қилинган ва бошқа давлатларнинг манфаатларини ҳурмат қилган ҳолда тинч ўзлаштириш тарафдори бўлиб қолаверади", — дейилади Арктика мамлакатлари кенгаши учрашувига йўллаган мактубида.
Мавзуга оид
20:09 / 02.11.2024
Россия иқлим исиши туфайли Арктикадаги оролини йўқотди
13:56 / 02.11.2024
Антарктиданинг энг муаммоли музликларидан бири “туташ”ни бошлади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
18:24 / 12.09.2024