Жаҳон | 21:38 / 30.08.2016
6856
1 дақиқада ўқилади

Сомалида президент саройи ёнидаги портлашда 12 киши ҳалок бўлди

Сомали пойтахти Могадишодаги президент саройи ёнидаги портлаш оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди.

Шунингдек, 30 киши яралангани маълум қилинган.

Таъкидланишича, жабрланганлар орасида кўплаб журналистлар ва сиёсатчилар бўлган, чунки портлаш жойи яқинидаги меҳмонхонада хавфсизлик бўйича анжуман ўтаётган бўлган.  

Аввалроқ портлаш учун жавобгарликни "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи жангарилари ўз зиммасига олгани маълум қилинганди.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид