15:13 / 30.08.2016
4486

Сомалидаги президент қароргоҳи яқинида портлаш содир бўлди

Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида бугун эрталаб портлаш содир бўлди. Риа Новости агентлигининг маҳаллий нашрларга асосланиб хабар беришича, портлаш президент қароргоҳи рўпарасида рўй берган.

"Портловчи қурилма ўрнатилган автомобиль президент қароргоҳи рўпарасида портлатилган. Сарой рўпарасидаги 2та меҳмонхона бутунлай вайрон бўлган", дея полиция вакили Муҳаммад Алининг сўзларини келтиради нашр.

Ҳозирча портлаш тафсилотлари ҳақида маълумотлар йўқ. Шунингдек, теракт учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот зиммасига олмаган.

Қайд этиш керакки, ўтган ҳафтада Сомали ҳудудида "Ал-Қоида" томонидан бир қатор хунрезликлар амалга оширилганди.

Top