10:02 / 31.08.2016
5293

Абэ Путин билан унинг Японияга сафари борасида келишиб олмоқчи

Япония бош вазири Синдзо Абэ РФ президенти Владимир Путин билан унинг "кунчиқар юрт мамлакат"ига ташрифи борасида келишиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, япон ҳукумати раҳбари сиёсатчи Мунэо Судзуки билан учрашувида маълум қилган. 

Россия давлат раҳбарининг Японияга ташрифи 2014-йил кузида бўлиши керак эди. Мазкур сафар, бундан аввал, Абэнинг 2013-йил апрелида Россияга амалга оширган ташрифига жавобан ташкил этилиши лозим эди. Бироқ, Украинадаги вазият сабабли халқаро вазиятнинг чигаллашуви сафарни амалга оширишга имкон бермади. Эндиликда, Россия президентининг Японияга ташрифи муҳокама этилмоқда. Бироқ, ҳозирча, у расман тасдиқлангани йўқ. 

"Мен Путиннинг Японияга ташрифига оид дастурини батафсил келишиб олмоқчиман", — дея Абэ сўзини келтиради Киодо агентлиги.

Абэ яқинда Владивостокда бўлиб ўтадиган Шарқий иқтисодий форумда қатнашиш учун Россияга боради. У, анжуман доирасида Путин билан учрашади. Бош вазир мазкур сафар олдидан Россия билан мносабатлар билимдони, сиёсатчи Мунэо Сузуки билан фикр алмашган. 

Top