Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инфантино клублар ўртасидаги ЖЧ иштирокчиларининг сонини ошириш тарафдори
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирок этадиган жамоалар сонини ошириш ниятида. Бу ҳақда Frankfurter Allgemeine Zeitung хабар бермоқда.
Бугунги кунда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари ҳар йили декабрь ойида ўтказилади ва унда олти қитъа турнирларида ғолиб чиққан жамоалар иштирок этади.
Манба берган маълумотларга кўра, Инфантино аллақачон мусобақа форматини кенгайтириш дастурини ФИФАнинг юқори мансабдор шахсларига тақдим қилган. Тахминларга кўра, ФИФА кўпроқ даромад топиш учун турнирда 16 ёки 32та жамоа иштирок этишини таъминламоқчи.
Аввалроқ Инфантино терма жамоалар ўртасида бўладиган жаҳон чемпионатида иштирокчилар сонини 32тадан 40тага ошириш тарафдори эканлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
16:34 / 12.06.2026
«Дунёни биз бошқармаймиз» – Инфантино арбитр Артан АҚШга киритилмаганига муносабат билдирди
21:30 / 10.06.2026
Америкада тарихдаги энг қиммат жаҳон чемпионати бошланмоқда — барчаси мухлислар пули ҳисобига
10:10 / 09.06.2026
Жаҳон чемпионати ҳаками АҚШга киритилмади
20:05 / 28.05.2026