Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда ИШИДнинг 3 нафар аъзоси қўлга олинди
Малайзия полицияси "ИШИД" террорчи гуруҳининг 3 нафар аъзосини қўлга олди. Улар, 31-август куни нишонланадиган мамлакат Мустақиллиги кунида террорчиликларни амалга оширишни режалаштирган, деб ёзмоқда Star нашри.
Газетанинг ёзишича, савдо-кўнгилочар марказлари, полиция участкалари ва Селангор штатидаги ҳиндулар ибодатхонаси террорчиларнинг нишони бўлиши керак эди. Гумондорлар ўзларининг ғаразли ниятларини ўқ отар қуроллар ва гранаталардан фойдаланган ҳолда амалга оширишни режалаштирган.
Таъкидланишича, ИШИД аъзолари 27-29 август кунлари Паханг ва Селангор штатларида ҳибсга олинган. Полиция бош инспектори Тан Сри Халид Абу Бакарнинг сўзларига кўра, уч нафар гумонланувчи ИШИД жангариси Муҳаммад Ванди Моҳаммад Жедининг кўрсатмаларига амал қилишган.
"Улар, қўпорувчиликларни амалга оширгач, Сурияга йўл олмоқчи бўлишган", — деган полиция вакили.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026