Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гигант шамол генераторлари парракларини ташиш жараёни тасвирга туширилди
Хитойнинг China International Marine Containers компанияси мутахассислари гигант шамол генераторлари парракларининг тоғли ҳудудларга қандай ташилишини кўрсатувчи видеони тасвирга олишди. Бир неча махсус тайёрланган юк машиналари 35 метр узунликдаги парракларни айланма йўллардан олиб ўтишмоқда. Видео компаниянинг Youtube каналида тақдим қилинди.
Видеода General Electric компаниясининг 1,5 мегаваттлик шамол электрон қурилмалари тасвирланган. Уларнинг таркибий қисмлари мунтазам равишда автопоездлар ёрдамида ташилади. Бироқ Хитой жанубидаги Юньнань провинцияси тоғларида бу мураккаб жараён жуда ғаройиб кўринар экан.
Шамол энергияси кўп мамлакатларда тез ўсиб бораётган соҳалардан бири ҳисобланади. 2015 йилда АҚШда бунёд қилинган янги электр станцияларининг деярли ярми шамол энергиясига асосланган. Уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари тарихий максимумга етди.
Мавзуга оид
21:56 / 20.05.2026
Путин Хитойга ташрифини якунлади: асосий маълумотлар
21:35 / 20.05.2026
Ўзбекистон Хитойга 46 млн долларлик табиий газ етказди
20:36 / 20.05.2026
Хитой дунёдаги энг баланд горизонтал осмонўпар бино қурилишини якунлади
18:02 / 20.05.2026