Жаҳон | 22:19 / 01.09.2016
6508
1 дақиқада ўқилади

Ироқда август ойида терактлар оқибатида 700 киши ҳалок бўлди

Фото: © AFP

Ироқда зўравонлик ва террорчилик ҳаракатлари оқибатида август ойида 700 киши ҳалок бўлди ва мингдан кўпроқ киши жароҳат олди, деб айтилмоқда БМТнинг Ироққа кўмак бериш миссияси баёнотида.

"Ироқда зўравонлик, террорчилик ва ҳарбий ихтилоф оқибатида августда умумий ҳисобда 691 ироқлик ўлдирилган, 1016 ироқлик жароҳат олган", дейилмоқда хабарда.

Баёнотда маълум қилинишича, энг кўп қурбонлар Боғдодда бўлган, бу ерда 231 киши ҳалок бўлган, 676 киши жароҳат олган. 

БМТ бош котибининг Ироқ бўйича вакили Ян Кубиш ихтилофнинг барча томонларини Ироқдаги тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақирди ва ироқликларга "шафқатсиз зўравонлик" олдида бирлашишни таклиф қилди.

 

Мавзуга оид