23:06 / 01.09.2016
20315

Киев суди Россия мудофаа вазирини ушлашга рухсат берди

Киевнинг Печерский туман суди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни ушлашга рухсат берди, деб хабар бермоқда "112 Украина" телеканали. 

Ушбу қарор 26 августда қабул қилинган. Шу тариқа суд Шойгуни ушлашга рухсат бериб, Украина бош ҳарбий прокуратурасининг илтимосномасини қондирган. 

22 августда Украина бош прокуратураси Шойгуга нисбатан жиноий иш очган.

 

Top