Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:38 / 01.09.2016
20049
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда ҳолатлар масаласида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири Турсинхон Худайберганов Тошкентда Қозоғистон элчиси Ерик Утембаев билан учрашди.
Учрашувда томонлар икки давлат ўртасида фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда мутахассисларни тайёрлаш масаласини муҳокама этишган.
Қозоғистон элчиси аҳолини табиий офатлар оқибатларидан ҳимоя қилиш борасида доимий равишда тажрибалар алмашишни йўлга қўйиш, илмий-тадқиқий ҳамкорлик олиб бориш таклифини билдирган.
Томонлар соҳанинг барча йўналишларида узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришишган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш