01:33 / 03.09.2016
37761

Имомали Раҳмон: «Ислом Каримов бир даврнинг табиатини белгилаб берди»

Архив сурат

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон қардош ўзбек халқига ҳамдардлик билдириб телеграмма йўллади. Бу ҳақда президент сайтида маълум қилинган.

«Тожикистонда қардош ўзбек халқининг улкан йўқотиши - ҳурматли Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти ҳақидаги хабар чуқур қайғу билан кутиб олинди», — дея қайд этилган таъзияномада.

«Ислом Абдуғаниевич Ўзбекистон тарихига етакчи давлат арбоби сифатида кирди, у мустақилликка эришган мамлакатнинг тараққиёти даври мазмун-моҳиятини белгилаб берди. Донишмандлиги ва узоқни кўра билиши билан у мамлакат ташқарисида ҳам кенг миқёсли сиёсатчи сифатида обрў-эътиборга эга бўлганди. Унинг ёрқин хотираси ҳамиша қалбимизда бўлади», дейилган телеграммада.

«Бу қайғули соатларда биз қардош ўзбек халқига, Ислом Абдуғаниевичнинг барча қариндошлари ҳамда яқинларига чуқур  ҳамдарлик билдирамиз», — дейилган таъзияномада.

Тожикистон раҳбари бошчилигидаги делегация дафн маросимида иштирок этиш учун Самарқандга йўл олади.

Top