Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди
Архив сурат
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақида Кремль сайтидаги телеграммда маълум қилинди.
"Унинг ҳаётдан кўз юмиши - Ўзбекистон халқи, шунингдек Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ҳамда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)даги мамлакатлар учун оғир жудолик бўлди. Ислом Абдуғаниевич энг нуфузли давлат арбоби, ўз мамлакатининг ҳақиқий жонкуяри эди. Замонавий ўзбек давлати тарихининг муҳим босқичлари унинг номи билан боғлиқ", - дейилади телеграммда.
Путин марҳумнинг оиласи ҳамда яқинлари, ҳукумат ва бутун Ўзбекистон халқига чуқур таъзия изҳор этди.
Мавзуга оид
15:23 / 20.03.2026
Путинни танқид қилган Z-блогер руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
14:10 / 19.03.2026
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
12:02 / 10.03.2026