Латвия президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Латвия президенти Раймонд Вейонис Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан бутун ўзбек халқи ва марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Вейонис Каримовни Марказий Осиёда барқарорликни таъминлаган буюк сиёсий арбоб деб атади. "Президент Каримов Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйишга улкан ҳисса қўшди. Унинг Марказий Осиёдаги хавфсизликни мустаҳкамлашдаги роли қанчалик катталигини баҳолашнинг имкони йўқ", дейилмоқда ҳамдардлик матнида.
Ислом Каримов Латвияга 1995, 2004 ва 2013 йилларда ташриф буюрган. Шунингдек, Латвия президентлари ҳам бир неча маротаба Ўзбекистонга ташриф буюрганлар.
Мавзуга оид
00:33 / 09.10.2024
Латвия мудофаа харажатларини қоплаш мақсадида банклар учун солиқ жорий этади
13:34 / 07.10.2024
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
22:05 / 05.10.2024
Швеция ўз ҳарбийларини Латвияга юборади
15:50 / 01.10.2024