Ўзбекистон | 11:19 / 04.09.2016
60585
1 дақиқада ўқилади

Рамзан Қодиров ўзбек халқига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан кўплаб давлат раҳбарлари ва ҳукуматлар вакиллари ўзбек халқига ўз ҳамдардлигини билдиришмоқда.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳам ўзининг инстаграмдаги саҳифасида шу муносабат билан таъзиясини изҳор этди.

"Оллоҳнинг иродаси билан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли поёнига етди. Мен ўзбек халқи, шунингдек Ислом Абдуғаниевичнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигимни билдираман. Оллоҳ раҳматига олган бўлсин", - дейилган Қодировнинг мурожаатида.

 

Мавзуга оид