Жаҳон | 07:28 / 05.09.2016
9390
1 дақиқада ўқилади

ОАВ Туркия-Сурия чегараси ИШИДдан озод қилинганини маълум қилди

Туркия армияси ва Озод Сурия армияси Туркия-Сурия чегарасини ИШИД жангариларидан озод қилди, деб хабар бермоқда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Anadolu ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, чегарадаги ҳудудлар "Фрот қалқони" операцияси давомида озод қилинган. 

"Фрот қалқони" ҳарбий операцияси Туркия томонидан 24 августда Сурия шимолида бошланган эди. 

Аввалроқ Суриянинг Ар-Раи шаҳри яқинида исёнчи кучлар Туркия армияси кўмагида ИШИД назоратида бўлган бир нечта қишлоқларни босиб олганлари маълум қилинганди.

 

Мавзуга оид