Жамият | 21:01 / 07.09.2016
7968
1 дақиқада ўқилади

Хитойда инкассаторлар ичида 5 млн доллар бўлган машинани олиб қочишди

Хитойда 4 нафар инкассатор ичида 35 млн юан (5 млн доллар) бўлган зирҳли машинани олиб қочди. Бу ҳақда The Shanghai Daily нашри хабар бермоқда. 

Хитойнинг қишлоқ хўжалиги банкига тегишли бўлган машина Ляонин вилоятидаги Дашицяо уездида кундуз куни йўқолиб қолган. Шундан кейин полиция машинани ташлаб кетилган ҳолда топган. Бироқ унинг ичида на пуллар, на уни кузатиб борган инкассаторлар бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари инкассаторлардан бирини ушлашган. Қолган уч нафар инкассатор қидирилмоқда.

Хитой қишлоқ хўжалиги банки бош қароргоҳи Пекинда жойлашган, мамлакатдаги энг йирик банклардан биридир. Бу банк 1951 йил Хитой раҳнамоси Мао Цзэдун томонидан колхоз ва фермерларга ёрдам бериш учун яратилган ва Хитойнинг биринчи тижорат банки бўлган. 

 

Мавзуга оид